Турсунова Мадина Хусановна
Интеллектуал мулк (Турин университети, Италия) ва хўжалик ҳуқуқи ва жараёни (Тошкент давлат юридик университети) Магистри. Интеллектуал мулк, ахборот қонунчилиги ва адолатсиз рақобат соҳасида фаолият олиб бораётган юрист. Амалиётдаги патент вакили. 10 йиллик тажрибага эга.
1986 йилнинг 16 июл куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

Маълумоти ва малака ошириш жараёнлари:
Тошкент давлат юридик унивеситети ҳузуридаги юридик кадрларни ҳалқаро стандартларга мувофиқ касбий ўқитиш Марказида халқаро инвестицион ва тижорат арбитражи бўйича қисқа муддатли курслар (Тошкент, Ўзбекистон, 2018 й.)

Турин университети (University of Turin) ва Жаҳон интеллектуал мулк академияси (ЖИМА),(WIPO Academy) интеллектуал мулк соҳасида магистр унвони (2016).
Гарвард университети ва Беркман Интернет ва Жамият марказининг CopyrightX бўйича масофадан ўқитиш курсларини ўтаган (Бостон, АҚШ).

ЖИМА/ЖСТ (WIPO/WTO) Интеллектуал мулк ўқитувчилари XI коллоквиуми қатнашчиси ва маърузачиси (Женева, Швейцария).

Муаллифлар ва композиторлар халқаро конфедерациясининг СИЗАК (CISAC) «Коллектив бошқарув ташкилотларини самарали бошқарув амалиёти» минтақавий семинар иштирокчиси (Будапешт, Венгрия).

Тошкент давлат юридик университетидан ҳўжалик ҳуқуқ ва жараёни соҳасида магистр унвони (2010). Тошкент давлат юридик университетидан юриспруденция соҳасида бакалавр унвони (2008).

2019 йилнинг мартдан майигача АҚШ Вашингтон ва Нью-Йоркларда «Foley Hoag LLP» етакчи юридик фирмасида стажировка ўтаган.

Эгаллаган лавозимлари:
«Legalmax Intellectual Property» консалтинг компанияси катта юристи, патент вакили, интеллектуал мулк ҳуқуқи ҳимояси соҳасида Ўзбекистонда амалий фаолият.

2018 йил сентябридан 2019 йил мартигача Тошкент давлат юридик университетининг «Интеллектуал мулк» кафедраси мудири.
2016 йил сентябридан Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатларида интеллектуал мулк ҳимояси соҳасида ихтисослашган «Legalmax Intellectual Property» консалтинг фирмаси катта юристи.

2013 йил ноябридан Тошкент давлат юридик университетида «Фуқаролик ҳуқуқи», «Ахборот ҳуқуқи», «Интеллектуал мулк ҳуқуқи» фанларидан дарс берган.

Ҳуқуқий амалиёт доирасида катта хорижий муаллифлик ҳуқуқ эгалари ва халқаро компаниялар интеллектуал мулк билан боғлиқ низоларни кўриб чиқишда суд органларида манфаатларини ҳимоя қилган.

Тошкент давлат юридик университетидаги касбий фаолияти доирасида тадбиркорлик, интеллектуал мулк, уй-жой ва ахборот ҳуқуқи соҳаларида конунчиликни ўзгартиш ва такомиллаштириш бўйича фаол иштирок этган.

Интеллектуал мулк ва инновацион тадқиқотчилар IPRE 2019 Иккинчи Европа конференцияси ва маърузачиси, Женева, Щвейцария (2019) ва Интеллектуал мулк ва инновация тадқиқотчиларининг IPIRA 2019 Биринчи Осиё конференцияси, Куала-Лумпур, Малайзия (2019).