Хамидов Илхом Эркинович
Илхом Хамидов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетининг бакалаврият (2003) ва магистратурасини (2012) тугатган.

16 йиллик юридик фаолият тажрибасига эга. Интеллектуал мулк, ахборот ҳуқуқларида ихтисослашган. Кўп йиллар мобайнида ўз фаолиятини 20 ортиқ медиа компаниялар (телевидение, радио, журнал, интернет ОАВ), мусиқа брендлари ва реклама агентликлари юрист-маслаҳатчиси ва маслаҳатчиси сифатида меҳнат қилган.

Илхом Хамидов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриятини (2003) ва магистратурасини (2012) тугатган.Йирик медиахолдинглар маслаҳатчиси бўлган, Ўзбекистон Республикаси «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўрисида»ги Қонуни ва бошқа қатор муаллифлик ҳуқуқи ва ОАВ соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқилишида иштирок этган. У Ўзбекистонда муаллифлар, ижрочилар ва бошқа муаллифлик ҳуқуқи эгаларининг мулкий ҳуқуқларини жамоавий асосда бошқариш бўйича биринчи ташкилотни бошқарган.
Интеллектуал мулк соҳасида шарномалар ва бошқа ҳужжатлар ишлаб чиқиш бўйича бой тажрибага эга.

2015-2017 йй. БМТРЛнинг Ўзбекистондаги «Давлат хизматини яхшилаш учун электрон ҳукуматни тарғиб қилиш» лойиҳаси доирасида юридик масалалар бўйича менеджер сифатида фаолият юритган. Муаллифлик ҳуқуқи, ахборотга эга бўлиш масалалари, маъмурий ҳуқуқ соҳасида қатор мақолалар муаллифи.

2017 йилдан бери БМТРЛнинг Ўзбекистондаги турли лойиҳаларининг маслаҳатчиси, «Ривожланиш стратегияси» марказининг маслаҳатчиси бўлган 8 йилдан ортиқ ўқитувчилик тажрибага эга («Интелектуал мулк ҳуқуқи», «Фуқаролик ҳуқуқи», «Ахборот ҳуқуқи», «Телекоммуникацион ҳуқуқ»).

«Интелектуал мулк ҳуқуқи» фанидан Тошкент давлат юридик университети ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия универститларида дарс беради.

2018 йилда ОАВ фаолиятини юридик қуллаб-қувватлашда, муаллифлик ҳуқуқи, товар белгиларини қайд этиш ва ҳимоялаш масалаларига ихтисослашган ООО «Perspective Consulting» консалтинг компаниясини таъсис этган.