Журналист ва блогерлар учун юридик клиника. Бошланиш...
2019 йилнинг 24 июлида «Improving legal literacy among journalists to support media freedom in Uzbekistan» (Ўзбекистонда ОАВ эркинлигини қўллаб-қувватлаш учун журналистларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш) лойиҳаси доирасида журналист ва блогерлар учун мўлжалланган юридик клиниканинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимни Буюк Британиянинг элчиси вазифасини бажарувчи Жорж Митчелл очди. Тадбирда Тошкент ва Ўзбекистоннинг турли вилотларидан ташриф буюрган журналист ва блогерлар қатнашдилар.
Маросим давомида «Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази» ННТ ва Журналистика ва оммавий коммуникация университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
«Журналистлар ва блогерлар учун юридик клиника уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур ваколатлар бериб, ОАВ ходимларини ҳимоя қилишга ёрдам берадиган ҳуқуқий қўллаб-қувватлашни етишмаслиги муаммосини ҳал қилиши керак», деди «Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази» ННТ директори Саида Сулаймонова.
Меҳмонлар юридик клиника яратиш ташаббусига некбинлик билан қараб, журналист ва блогерлар учун юридик қўллаб-қувватлаш зарурлиги тўғрисида фикр алмашишди. «Смартфонга эга бўлган ҳар бир болакай фуқаролик журналист бўлиб қолиши мумкин. Ўзининг фото ва видеоларини таҳририятларга юбориши (сотиши) мумкин. Шахсий блоглар яратиши. Махаллий ОАВ яратиши. Ва юридик клиника ўз вақтида пайдо бўлди – бу смарти бор инсоннинг ҳуқуқий саводхонлиги, ҳатто унда таҳририят бўлмаса ҳам. Ҳеч ким ёпишмаслиги учун қандай иш юритиш билими. Ва энди ҳеч ким қўрқитиш, чалғитиш, маълумотни яширишга қодир эмас. Аудитория олдида масъулиятни сезиш. Марказнинг ҳимоясини сезиш. мамлакатда тартибсизлик ва хаос ва бу нормал ҳолат. Ислоҳотлар қийинчиликсиз амалга ошмайди. Журналистлар бу тўғрисида гапиришга, ахборот беришга қодир бўлсалар – ҳаммаси ўткинчи. Лекин бизнинг оғзимиз ёпилса, бу ерни тарк этишингиз мумкин», деб ёзди учрашувдан сўнг Insider.uz телеграм-канали.