Янгиликлар

Шахсий ёзишмаларни эълон қилиш мумкинми?

Журналистнинг саволи
Шахсий ёзишмаларни ҳуқуқий оқибатларсиз эълон қилиш мумкинми?

Юристнинг жавоби
Агар ёзишмадан ноқонуний фойдаланилса, у ҳолда ёзишма сири бузилган ҳисобланади. 

Ёзишма унинг иштирокчиларидан бири томонидан эълон қилиниши мумкин. 
Бунда, агар эълон қилинган ёзишмада иккинчи томонга тааллуқли шахсий маълумотлар, оилавий сир, ҳақоратли фикрлар ёки обрў ва шаънга путур етказувчи маълумотлар мавжуд бўлса, уларни тарқатганлик учун жавобгарлик юзага келиши мумкин.