Янгиликлар

Журналист ёки блогер ахлоқ меъёрларини бузди. Унга қандай чора кўрилади?

Журналистнинг саволи
Журналист ёки блогер ахлоқ меъёрларини бузди. Унга қандай чора кўрилади?

Юристнинг жавоби
Ахлоқ қоидалари журналистлар уюшмалари ёки бошқа касбий бирлашмалар томонидан ўрнатилиши мумкин. Агар журналист журналистлар уюшмалари ёки бирлашмаларига аъзо бўлса ва мазкур бирлашмалар томонидан қабул қилинган ахлоқ қоидаларига риоя этиш мажбуриятини зиммасига олган бўлса, ушбу бирлашма томонидан белгиланган интизомий жавобгарлик чораси қўлланилиши мумкин.
Блогерлик ҳали касбий ҳамжамият сифатида шаклланмаган, шу боис блогерлар учун ахлоқ кодекслари ишлаб чиқилмаган.  
2021-07-27 12:26