Янгиликлар

Амалдаги ҳукуматни ағдариш мақсадида жамоатчилик тартибини бузишга тарғиб этишда айбланмоқда

2022 йил 1-2 июл кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларга оид жиноий иш юзасидан 28 ноябр куни соат 10.00 да Бухоро вилояти судида очиқ суд жараёни бошланди.
Жараён бошланишидан аввал ташкил этилган брифингда Олий суд вакили Азиз Обидов 22 нафар судланувчи, улар орасида журналист Лолагул Каллыхановаларга нисбатан қўйилган айбловларни санаб ўтди.
107 нафар айбланувчига нисбатан Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистон Жўқори Кенгеси сўрови ва аъзолар таклифи билан инсонпарварлик тамойили асосида жамоатчилик кафиллиги асосида қўйиб юбориш ва уй қамоғи чоралари қўлланди.
Қорақалпоғистон жиноят суди судьялар коллегияси аъзосиси Ебулай Абибуллаев раислик қиляпти. Жараён қорақалпоқ тилида кетяпти. Кузатувчилар сифатида июл бошидаги ҳодисалар бўйича парламент суриштирув комиссияси аъзолари иштирок этяпти.
Биринчи суд мажлисида прокуратура вакили айбловларни ўқиб эшиттирди. Ўз навбатида, судья айбланувчиларга қўйилган айбларга рози ёки рози эмаслигини сўраб юзланди. 14 нафар айбланувчи ўз айбини тўлиқ тан олди, саккиз нафари – қисман. Судланувчиларни ҳукуматни ағдариш мақсадида оммавий жамоат тартибсизликларини ташкил этиш ва бу ҳаракатларга тарғиб этишда айблашди.
Суд мажлисининг иккинчи кунида асосий айбланувчилар Азамат Турданов ва Даулетмурат Тажимуратов орасида тортишув юзага келди.
Турданов Тажимуратовга қарши кўрсатма берди. Тажимуратов шахси ҳақида гапира туриб, Турданов, у аввал ҳам бир неча маротаба жиноят содир этгани, тўрт маротаба судланганини таъкидлаб, уни фирибгар, деб айтди.
Судьяга мурожаат этиб, Тажимуратов ўз норозилигини билдирди. Раислик қилаётган судья Елубай Абибуллаев жараён иштирокчиларини одоб сақлашга, шахсий баҳо бермасдан, ҳодиса тўғрисида гапиришга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, 1-2 июл кунлари Нукус шаҳрида оммавий чиқишлар бўлдиб ўтди. Улар Даулетмурат Тажимуратов ушланган кунда бошланди. Ундан аввал Конституциянинг 70-75 моддалрига ўзгартириш киритилишига қарши Қорақалпоғистон фуқаролари якка ва жамоавий тартибда мурожаат қилишди. Ҳукумат бу чиқишларга муносабат билдирмади, бироқ республикада интернетдан фойдаланиш чекланди.
Намойишлар тартибсизликларга айланди, улар натижасида 18 киши ҳалок бўлди, 243 киши тан жароҳати олди, улардан 38 нафари ҳуқуқ ҳимоя қилиш органлари вакиллари. 4 июлда хабар берилишича, 94 киши касалхоналарда, оғир ярадорлар бор.
Нукусдаги воқеалар вақтида Интернетдан фойдаланишда муаммолар бор эди. Бу борада ТИВ хабар беришича, воқеалар иштирокчиларининг ноқонуний ҳаракатлари аввалдан режалаштирилган диверсия, сепаратизмни авж олдириш, тинч, яхлит демократик давлатни парчалаш ва осойишталигига хавф туғдириш характерига эга эди. Популистик чақириқлар, мобил алоқа воситалари ва интернет орқали ёлғон ахборотларни тарқатиш орқали адоват кайфиятдаги кучлар фуқароларни оммавий тарзда антиконституцион фаолиятга жалб этишга уринди.
Мазкур вазият интернет-алоқани вақтинчалик чеклаш чораларини кўришга мажбур этди.
2022 йилнинг 1-2 июл кунлари Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг конституцион тузуми, ҳудудий яхлитлиги ва бўлинмаслигига тажовуз қилишга уриниш бўлди. Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган конституцион ўзгартиришлар юзасидан норозиликларни баҳона қилиб, ҳуқуқбузарлар томонидан зўравонлик акциялари, тўқнашувлар ташкил этилди, давлат ҳокимияти биноларини эгаллаб олишга уринишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2 июл куни Нукусга келди ва Қорақалпоғистонга тегишли ўзгартиришлар бекор қилинишини таъкидлади. 6 июлда у воқеаларнинг барча иштирокчиларининг ҳатти-ҳаракатларига одилона баҳо берилиши кераклигини таъкидлади. Ҳарбий тузилмалар ўз ваколатларини суистеъмол қилган тақдирда улар ҳам жавобгарликка тортилиши керак.
Сенат ва Қонунчилик палатаси Қорақалпоғистонда июл бошида бўлиб ўтган воқеаларни ўрганиш юзасидан мустақил комиссия шакллантирди. Комиссияга омбудсман Феруза Эшматова раҳбарлик қилди. Комиссия таркибига Олий Мажлис вакиллари, шунингдек, нодавлат ва жамоат ташкилотларининг ходимлари ва раҳбарлари жалб этилди. Парламент комиссияси ишонч телефонини очди. Фуқаролар 1374 қисқа рақамларига қўнғироқ қилиб, июлнинг илк кунларида нималарга гувоҳ бўлганларини айтиб беришлари мумкин.
Қорақалпоғистондаги воқеаларга жаҳон ҳамжамияти ҳам муносабат билдирди. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигида қўшни Ўзбекистондаги воқеалар юзасидан хавотирларини изҳор қилиб, мамлакат раҳбарининг Қорақалпоғистонда вазиятни стабиллаштириш бўйича қарорларини қўллашларини таъкидлашди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Бош комиссари Мишель Бачелет Қорақалпоғистон воқеаларининг ошкора ва мустақил суриштирувига зарурат борлигини айтиб, интернетдан фойдаланишни чекламасликка чақирди.
Европа Иттифоқи Ўзбекистонни “Қорақалпоғистондаги зўравон воқеаларнинг очиқ ва холисона суриштирувига чақирди”. ЕИ, шунингдек, аҳоли норозилигига сабаб бўлган конституцион ўзгартиришларга президентнинг тезкор жавобини ҳам алоҳида эътироф этди.
АҚШ Давлат департаменти Қорақалпоғистондаги ҳодисалар хусусида ўз хавотирини таъкидлаб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. АҚШ Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, ҳукуматни фундаментал инсоний ҳуқуқларни, жумладан тинч йиғилиш ва фикр билдириш эркинлигини ҳимоя қилишга чақирди.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Тошкентда ўз ШҲТ давлатларидан ҳамкасблари билан учрашуви давомида 2022 йил январ ойидаги Қозоғистон воқеалари ва июл ойидаги Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар РФ томонидан Ғарбдаги “рангли инқилоблар”га уриниш, дея баҳоланаётганини айтди.
2022 йил 8 июл куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси телеграм-каналида хабар берилишича, Қорақалпоғистон Республикасида амалгк оширилган оммавий тартибсизликлар билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-бандига биноан қўзғатилган жиноий иш юзасидан дастлабки суриштирув олиб бориляпти. Жиноят иши доирасида Жиноят-процессуал кодексининг 277-моддасига мувофиқ, 14 киши ушланди. Хусусан, Тажимуратов Д.М. ва Турданов А.Т. га Жиноят кодексининг тегишли моддаларига биноан айблов қўйилди. Суд қарори билан кларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш чораси қўлланди. Каллыханова Л.О. ҳаракатларида жамоатчилик хавфсизлигига тажовуз белгилари аниқланган. У ишда гумонланувчи сифатида терговга жалб қилинди ва процессуал тартибда ушланди. Ишда иштирок этаётган шахсларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳимояси, қийноққа солиниш, зўравонлик ва бошқа инсонийликка тўғри келмайдиган ҳатти-ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги қаттиқ назоратга олинган. Тергов ишлари гумонланувчи ва айбланувчиларнинг барча ҳуқуқларини таъминлаган ҳолда олиб бориляпти, вақтинчалик сақлаш жойларида уларга қонунда назарда тутилган шароитлар яратиб берилган. Соғлик ва сақлаш шароитлари борасида эътирозлар бўлмади.
2022 йил 1-2 июл кунларида Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар юзасидан суд жараёни давом этяпти. Legalclinic.uz таҳририяти сизни воқеалар ривожи билан таништириб боришда давом этади.
Манбалар: Ўзбекистон Республикаси телеграм-канали, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи расмий канали, gazeta.uz, Kun.uz, Podrobno,uz