Янгиликлар

Давлат органлари фаолиятини тасвирга олишни тақиқлашга ким ҳақли?

Журналистнинг саволи
Ҳокимиятдаги йиғилиш жараёнини телефонимга тасвирга олмоқчи эдим, аммо ҳоким тасвирга олишимни тақиқлаб, телефонимни қўриқчиларга топширишимни буюрди. У йиғилишни тасвирга олишимни тақиқлашга ҳақлимиди, чунки йиғилишда махфий ҳужжатлар муҳокама қилинмайдику?

Юристнинг жавоби
Бу ҳолатда ҳокимнинг тақиқи ва талаби асоссиз, чунки мажлислар ҳақидаги ахборот давлат ҳокимияти органларининг фаолиятига оид ахборотлар сирасига киради ва улардан фойдаланиш чекланиши мумкин эмас. Ҳокимият ҳокимият органи ҳиммасига юклатилган вазифалар ижроси доирасида ўтказиладиган йиғилишларда жамоатчилик ва журналистларнинг ҳозир бўлишини таъминлаши шарт.