Янгиликлар

ОАВлар ўзалри реклама қилаётган маҳсулот учун жавобгар бўлишлари керакми?

Журналистнинг саволи
Маҳсулотларни ОАВда реклама қилишда улар учун сертификат ёки лицензияни ким тақдим этиши керак?

Юристнинг жавоби
«Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига мувофиқ, реклама берувчи қуйидагиларни:
реклама тайёрловчи ва (ёки) тарқатувчининг талабига биноан реклама ахборотининг ишончлилигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши;
агар реклама берувчининг фаолияти лицензияланиши зарур бўлса, маҳсулотни ёки реклама берувчининг ўзини реклама қилаётганда тегишли лицензияни тақдим этиши шарт.
2021-07-27 12:31