Маҳсулотларни ОАВда реклама қилишда улар учун сертификат ёки лицензияни ким тақдим этиши керак?
Юристнинг жавоби
«Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига мувофиқ, реклама берувчи қуйидагиларни:
реклама тайёрловчи ва (ёки) тарқатувчининг талабига биноан реклама ахборотининг ишончлилигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши;
агар реклама берувчининг фаолияти лицензияланиши зарур бўлса, маҳсулотни ёки реклама берувчининг ўзини реклама қилаётганда тегишли лицензияни тақдим этиши шарт.