«Туҳмат» ва «ёлғонлиги шубҳасиз ахборот» - фарқи нимада?
Журналистнинг саволи
Ҳуқуқий нуқтаи назардан «туҳмат» ва «ёлғон ахборот» тушунчалари қандай фарқланади, чунки изоҳли луғатда туҳматга «ёлғонлиги шубҳасиз обрўсизлантирувчи ахборот ёки ёлғонлиги шубҳасиз ахборотни тарқатиш» деб таъриф берилган? Бу икки тушунча синоним бўлиши ва вазиятдан келиб чиқиб қўлланилиши мумкинми?
Юристнинг жавоби
«Ахборот олиш эркинлиги кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ оммавий ахборот воситалари ўзлари эълон қилаётган ахборотнинг тўғрилигини текшириб кўришлари шарт ва ахборот манбаси билан бирга унинг тўғрилиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлишади. Шундай қилиб, «ёлғон ахборот» - ишончсиз бўлган, бошқага айтганда ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборотдир. "
202-2-моддага кўра, шахснинг обрўсига путур етказувчи ёки шахсни бадном қилувчи ёлғон ахборотни, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари ёки бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали, тарқатганлик учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.
Бунда ахборотни тарқатган шахсга унинг ёлғонлиги маълум бўлган ёки бўлмаганлиги инобатга олинмайди.
Яна бир муҳим жиҳат бор: «туҳмат» деганда фақатгина маълумотлар тааллуқли бўлган шахс ҳақидаги ахборотдан маълум бир доирадаги шахслар уни таниб олишлари тушунилади.