Агар биз Интернет маконида ўзимизга маъқул келган форматни кўриб қолсак ва уни такрорлашга қарор қилсак, бунинг учун бирор бир жарима ёки бошқа санкциялар қўлланиладими?
Юристнинг жавоби
Ғоялар, форматлар, сюжетлар, концепциялар муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланмайди.
Қонун фақат ифода этиш шаклини ҳимоя қилади. Масалан, ғайритабиий қобилиятларга эга боланинг саргузаштлари ҳақидаги лавҳа ҳимоя қилинмайди, аммо Гарри Поттер, Таня Гростер ва шу кабилар ҳақидаги ҳикоялар, китобларнинг қаҳрамонлари ҳимоя қилинади. Шундан келиб чиқиб, сиз формат ғоясидан фойдаланишингиз мумкин, фақат мазкур ғояни ифода этиш шаклидан нусха олмаслигингиз керак.