Янгиликлар

«Ахборотдан фойдаланиш» савол-жавобларда

 Legalclinic ҳуқуқшунослари Ўзбекистон Республикасида ахборотдан фойдаланиш эркинлиги юзасидан келиб тушадиган саволларга тез-тез жавоб бериб туришади. Бугун сизлар учун мавзу юзасидан ТОП бешта энг қизиқ ва жавобталаб саволларни танлаб олдик.

 2 қисм


Журналист ёки блогерга ахборот беришга мажбур бўлмаган давлат органлари борми?

Бундай давлат органлари йўқ.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ, ушбу Қонун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга нисбатан татбиқ этилади. Ушбу Қонуннинг амал қилиши: жисмоний шахсларнинг шахсига доир маълумотлардан фойдаланишни таъминлаш тартибига; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан аризалар, таклифлар ҳамда шикоятларни кўриб чиқиш тартибига; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўз ваколатларини амалга ошириши муносабати билан улар томонидан давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органларига ўз фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш тартибига; тақдим этилишининг ўзига хос хусусиятлари бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятига тааллуқли бўлган ахборотнинг айрим турларига нисбатан татбиқ этилмайди.


Биз давлат органига журналистик сўровнома юбордик, жавоб эса муҳр ва имзосиз бланкда келди. QR-код бор, лекин у очилмаяпти. Бундай ҳужжат ҳуқуқий кучга эгами?

Ҳа, эга.
Давлат органининг хати муҳр ва имзосиз бўлса-да, бланкда тақдим этилса, Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ легитим саналади.


Давлат архивидаги маълумотлар фойдаланиш чекланган ахборотлар сирасига кирадими ва бундай ахборотни журналист сўровномаси билан олиш мумкинми?

Архивларда сақланаётган ахборотлар барча фойдаланиши мумкин бўлган ахборот саналади, қонунчилик билан давлат сири ва шахсга доир маълумотлар тоифасига киритилган ахборотлар бундан мустасно. Архивлардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида”ги ва “Архивлар ва идоравий архивлар томонидан хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги Низом билан белгиланган.
https://lex.uz/docs/1645540
https://lex.uz/docs/1993490#1996113


Ахборот тақдим этиш учун ҳақ талаб қилиш қонунийми?

Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, мурожаат этувчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ахборот унинг сўровига биноан текинга берилади. Бошқа ахборотни берганлик учун томонларнинг келишувига мувофиқ ҳақ олиниши мумкин.


Материал қаҳрамонининг соғлиғи тўғрисидаги маълумотларни тиббиёт ходимларидан сўраш жоизми?

Йўқ. Кишининг саломатлиги тўғрисидаги маълумот шифокор сири бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида”ги Қонун билан ҳимоя қилинади.
45- “Шифокор сири” моддсига мувофиқ, фуқаронинг тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, унинг соғлиғининг ҳолати, касаллигига қўйилган ташхис хусусидаги ҳамда уни текшириш ва даволаш давомида олинган бошқа маълумотлар шифокор сирини ташкил этади.