Лолагул Каллыханова, Makan.uz сайти муассиси, Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан Бухоро вилоят суди бўлиб ўтаётган суд жараёнида ўз айбини тўлиқ тан олди.
Судланувчи Даулетмурат Тажимуратов Жўқорғи Кенгес раисига Нукусда митинг ўтказишга ариза билан чиққани тўғрисидаги хабари билан чалғитилди, унинг сўзларига ишонди, шу сабали ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ахборот ва видеороликларни жойлаштирган, вазият бу даражага етиб бориши мумкинлигини ўйламаган ҳам. Айтишича, Тажимуратовга алданиб қолди, натижада кишилар ҳалок бўлди, уларнинг ўлимида ўзини айбдор билади, шунинг учун ўзини кечира олмаяпти ва ўз айбини тўлиқ тан олади, - дейилади хабарда.
{$te}
Каллихановага Жиноят кодексининг 28, 104-моддаси 3-қисми «а» банди (иштирокчиликда қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 159-моддаси 4-қисми (Ўзбекистоннинг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 244-моддаси 3-қисми (оммавий тартибсизликлар) ва 244−1-моддаси 3-қисми «а», «б», «г» бандлари (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) бўйича айблов қўйилган.
Манбалар: Ўзбекистон Республикаси Олий судининг телеграм-канали, Anhor.uz