Янгиликлар

Диққат, тренинг!

Юридик клиника журналист, юрист ва блогерларни «Ахборот олиш эркинлигини таъминловчи қонунчилик асослари» мавзусидаги қатор тренингларда иштирок этишга таклиф қилади.

2019 й. 26 сентябр журналистлар учун тренинг;
2019 й. 27 сентябр юристлар учун тренинг;
2019 й. 14 октябр юристлар учун тренинг;
2019 й. 17 октябр журналистлар учун тренинг;
2019 й. 21 октябр студент –юристлар учун тренинг;
2019 й. 22 октябр студент-журналистлар учун тренинг;
2019 й. 23 октябр блогерлар учун тренинг;
2019 й. 1 ноябр студент-юристлар учун тренинг;
2019 й. 2 ноябр студентов-журналистлар учун тренинг;
2019 й. 4 ноябр блогерлар учун тренинг.
Тренерлар:
Карим Бахриев
Ҳуқуқ ҳимоячиси, журналист, «Ҳуррият» газетаси асосчиси, «Хужалик ва ҳуқуқ» – «Хозяйство и право» илмий юридик журнали Бош муҳаррири. журналистлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда катта тажрибага эга. «ОАВ ва сайловлар» (СМИ и выборы), «Журналист ҳуқуқ ва мажбуриятлари», «ОАВ ҳуқуқий асослари» (ўзбек тилида), «Сўз эркинлиги ҳақида сўз» (рус, инглиз ва ўзбек тилларида) китоблари, сўз эркинлиги соҳасига оид ўнлаб мақола ва тадқиқотлар муаллифи.

Илхом Хамидов
16 йиллик юридик фаолият тажрибасига эга. Интеллектуал мулк ва ахборот ҳуқуқлари мутахассиси. 16 йиллик юридик фаолият тажрибасига эга. Интеллектуал мулк, ахборот ҳуқуқларида ихтисослашган. Кўп йиллар мобайнида ўз фаолиятини 20 ортиқ медиа компаниялар (телевидение, радио, журнал, интернет ОАВ), мусиқа брендлари ва реклама агентликлари юрист-маслаҳатчиси ва маслаҳатчиси сифатида меҳнат қилган.
Йирик медиахолдинглар маслаҳатчиси бўлган, Ўзбекистон Республикаси «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўрисида»ги Қонуни ва бошқа қатор муаллифлик ҳуқуқи ва ОАВ соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқилишида иштирок этган. Муаллифлик ҳуқуқи, ахборотга эга бўлиш масалалари, маъмурий ҳуқуқ соҳасида қатор мақолалар муаллифи.

Мадина ТурсуноваИнтеллектуал мулк (Турин университети, Италия) ва хўжалик ҳуқуқи ва жараёни (Тошкент давлат юридик университети) Магистри. Интеллектуал мулк, ахборот қонунчилиги ва адолатсиз рақобат соҳасида амалий фаолият олиб бораётган юрист. Амалиётдаги патент вакили. 10 йиллик тажрибага эга.

Саида СулаймановаЖурналист, медиатренер, муҳаррир, «Ўзбекистон Республикаси замонавий журналистикасини ривожлантириш Маркази»нинг ҳаммуассиси ва директори. Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Ўзбекистон Жаҳон тиллари давлат университети журналистика факультетларида 20 йиллик уқитувчилик тажрибасига эга. Малакат ва минтақавий журналистик лойиҳалари раҳбари. Ўзбекистондаги «Журналистлар учун юридик клиника» директори.

Лола ИсламоваЖурналист, Anhor.uz интернет нашрининг муассиси ва Бош муҳаррири, «Ўзбекистон Республикаси замонавий журналистикасини ривожлантириш Маркази»нинг ҳаммуассиси, медиатренер. Хақаро ва мамлакат миқёсидаги медиалойиҳалар раҳбари, «Олтин қалам» мукофоти совриндори.

Дарья ОсмановаЖурналист, медиатренер, фасилитатор, «Ўзбекистон Республикаси замонавий журналистикасини ривожлантириш Маркази»нинг ҳаммуассиси. Ўзбекистон Миллий университети ва Ломоносов номли МДУ Тошкентдаги филиали журналистика факультетларида 15 йиллик уқитувчилик тажрибасига эга. «Зумм», «Саквояж», «Тўёна ҳэппи» журналларидаги PR-материаллар муаллифи. мамлакат ва минтақавий медиалойиҳалар фаол иштирокчиси, ММ-мутахассис, креатор.


Тренинглар «Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази» томонидан Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида «Ўзбекистонда ОАВ эркинлигини таъминлаш учун журналистларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш» лойиҳаси доирасида ташкил қилинган.

Диққат! Тренинглар Тошкент шаҳрида ўтказилади. Ташкилот бошқа шаҳарлардан келган иштирокчиларнинг йўл ва яшаш, меҳмонхона харажатларини қопламайди.

Талабнома ва тафсилотлар
2019-09-11 01:59