Янгиликлар

ОАВда журналистлар эмас, оддий фуқаролар чиқиш қилиши мумкинми?

Журналистнинг саволи
ОАВда журналистлар эмас, оддий фуқаролар чиқиш қилиши мумкинми?

Юристнинг жавоби
ҲА, албатта. ЎзР Конституциясининг 29-моддасига мувофиқ «Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир».
Бундан ташқари, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ «Ҳар ким, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, оммавий ахборот воситаларида чиқиш, ўз фикри ва эътиқодини ошкора баён этиш ҳуқуқига эгадир».
Юқорида санаб ўтилган қонунчилик ҳужжатларидан кўриниб турибдики, сўз эркинлиги фақат журналистларнинг эмас, балки ҳар бир инсоннинг ҳуқуқи ҳисобланади.