Блогер ўз фаолиятини амалга ошириши учун зарур ҳужжатлар бўлиши тўғрисида бирор бир талаб мавжуд эмас.
Блогер – ўз фикрини исталган қонуний шаклда баён этиш бўйича конституциявий ҳуқуққа эга жисмоний шахс.
Блогер эканлиги ёки йўқлигидан қатъий назар, ҳар бир фуқаро ахборот излаш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга. Фақат бу ахборот «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказмаслиги, ёлғон ёки тарқатилиши тақиқланган бўлмаслиги шарт.
Фотопревью: You Tube -канал Alter Ego