Майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасликдир.
Назаримда, жамоат тартиби бузилмаган, айниқса, фуқароларнинг тинчлигига даҳл қилинмаган. Даъвогарнинг даъво аризасида нима сабаблар кўрсатилгани ҳалигача номаълум. Даъвогарнинг қандай ҳуқуқлари поймол этилган?
Олий суднинг “Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги Қарорида безорилик жамоат тартибига қарши қаратилган жиноят бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасликда ифодаланган ҳаракатлар шахсни уриш-дўппослаш, унга енгил тан жароҳати етказиш ёки ўзганинг мулкига анча миқдорда шикаст етказиш ёхуд уни анча миқдорда нобуд қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилиши тушунтирилган. Яъни майда безорилик айбдор томонидан пассив эмас, фаол ҳаракатлар содир этилишини назарда тутади, изоҳ берди ҳуқуқшунос Тимур Садинов.