Янгиликлар

Жисмоний шахслар жавобгар бўлишади

Журналистнинг саволи
Нашр ёлғон ахборот тарқатса, унга нисбатан чора кўрилади. Давлат органлари ёлғон ахборот тақдим этишса, нима учун ҳуқуқ-тартибот идоралари жим ва ҳаракатсиз туришади. Ўтган йилги covid-19 га оид статистика бунга мисол бўла олади?

Юристнинг жавоби
Қонунчиликка мувофиқ ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик фақат жисмоний шахсларга нисбатан қўлланилади.  

«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонунда давлат органлари томонидан эълон қилиниши шарт бўлган ахборотлар санаб ўтилган, қуйидаги ҳаволада танишиш мумкин: https://lex.uz/docs/2381138. Мазкур қонун талабларига мувофиқ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўз фаолиятилари ҳақидаги ахборотлар рўйхатини тасдиқлайди.   

22-моддада давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчилик талабини бузганлик учун жавобгарлик ҳақида сўз боради: давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчилик талаби бузилишида айбдор бўлган шахслар ўрнатилган тартибда жавобгар бўлишади. 

38-модда. Мурожаатлар тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик: мурожаатлар тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиш, шунингдек туҳмат ва ҳақорат мавжуд бўлган мурожаат киритиш ўрнатилган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.  
(Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг  40, 41 ва 43-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139, 140 ва 144-моддаларига қаранг).

Шундай қилиб, ишончсиз маълумотларни тақдим этганлик учун фуқаролар, юридик шахслар ёки ОАВнинг мурожаатлари билан ишловчи шахс ёхуд сўровномага жавобда бевосита ижрочи сифатида кўрсатиб ўтилган шахс жавобгар бўлади.