Янгиликлар

Онлайн-ОАВни рўйхатга олиш. Хаскашлардан иборат далами ёки муваффақиятга олиб чиқувчи пиллапоя

Юридик клиникага рўйхатга олувчи органлар томонидан рўйхатга олиш рад этилган «MUROJAAT 24» Интернет ОАВ таъсисчилари мурожаат қилишди. Бунга Интернет ОАВ Уствининг қонунчилик талабларига мос келмаслиги асосий сабаб қилиб кўрсатилган.
Бу вазиятда клиника юристи Мадина Турсунова таҳририят вакиллари билан биргаликда Уставни қайта ишлаб, камчиликларни бартараф этишди. Янги ОАВ рўхатга олинди ва ўз фаолиятини бошлади.   
Биз эса журналистларнинг янги оммавий ахборот воситасини рўйхатга олиш билан боғлиқ долзарб саволларига жавоб берамиз.   

Давлат ОАВнинг электрон вариантини рўйхатдан ўтказиш учун қандай ҳужжатлар зарур бўлади ва бу қанчага тушади?
ОАВни Интернетдаги веб-сайт шаклида давлат рўйхатидан ўтказиш жараёни қуйидагича:
1. ОАВни давлат рўйхатидан ўтказиш учун даъвогар яшаш жойидан қатъий назар шахсан давлат хизматлари марказлари(кейинги ўринларда - ДХМ)га мурожаат қилиши ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиши мумкин. ЯИДХПда ишлаш учун аризачида ЭРИ бўлиши ва у   my.gov.uz сайтида рўйхатдан ўтган бўлмоғи зарур.
Зарур ҳужжатлар:
а) ДХМ орқали ариза беришда – ДХМ ходими аризачи номидан сўровномани тўлдиради. ЯИДХП орқали – аризачи анкетани электрон шаклда мустақил равишда тўлдиради.  
Сўровномага таҳририят устави илова қилинади(Маъмурий регламентнинг 9-банди).

Маълумот ўрнида: юқорида қайд этиб ўтилган Маъмурий регламент қабул қилингунига қадар Интернет тармоғидаги веб-сайт шаклидаги ОАВ учун уставнинг бўлиши талаби мавжуд эмас эди.  Уставга қўийладиган талаб «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Ресупбликаси Қонунининг 10-моддасида назарда тутилган. Қонун матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://www.lex.uz/acts/1106875.

2. Ариза топширилганидан кейин аризачи ўз аризсини электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан тасдиқлаши керак. Мазкур талаб ариза билан мурожаат қилишнинг ҳар икки усули - шахсан ва ЯИДХП орқали мурожаат учун ҳам тааллуқли. Агар сизда ЭРИ бўлмаса, уни ДХМдан олишингиз мумкин.  

Давлат хизмати кўрсатилгани учун аризачи йиғим пули тўламайди (Маъмурий регламентнинг 11-банди).

Сўровномага нотўғри маълумотларнинг киритилиши давлат хизмати кўрсатишни (ОАВни давлат рўйхатидан ўтказишни) рад этиш учун асос бўлади.  Бошқа асосларга, шу жумладан, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган асосларга кўра давлат хизмати кўрсатишни рад этиш тақиқланади.

3. Давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги аризани қабул қилиб олганидан кейин Агентлик 15 иш куни давомида ОАВни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки ОАВни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.   

4. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин Агентлик тегишли ДХМга (шахсан мурожаат қилиганда) ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетга ўз қарорини юборади ва бунда давлат божии миқдори ҳамда уни тўлаш муддатлари ҳам кўрсатилади.  

5. Аризачи ОАВни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарорни олганидан кейин 3 кун ичида қарорда кўрсатиб ўтилган миқдордаги давлат божини тўлаш мажбуриятини олади. Интернет тармоғидаги веб-сайт шаклидаги ОАВ учун давлат юожи миқдори БҲМнинг 50% ни (223 000 сўм) ташкил қилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганида эса давлат божи миқдори давлат божининг 90 %ни (200 700 сўм) ташкил қилади.

6. Давлат божии тўлинганидан кейин Агентлик 10 дақиқа ичида аризачи муроаажт қилган ДХМга ёки аризачининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклдаги ОАВ давлат рўйхатидан ўтказилгани ҳақидаги гувоҳномани жўнатади.  

Рўйхатдан ўтказиш рад этилганидан аризачига рад этиш сабаблари қонунчиликдаги аниқ меъёрларга ҳавола берган ҳолда кўрсатилган билдиришнома тақдим этилади.   

Маъмурий регламент билан ўзбек тилида қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: https://lex.uz/docs/4655428

Онлайн-ОАВ қандай рўйхатдан ўтказилади? Онлайн-ОАВ таҳририяти материалларни эълон қиладиган ва ушбу онлайн-ОАВни яратадиган бир киши (ёки кам сонил одамлар)дан иборат бўлади.
Оммавий ахборот воситалари (кейинги ўринларда – ОАВ) фаолияти «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1017-сон қарорни билан тасдиқланган Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4151-сон Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлиги тўғрисидаги Низом билан тартибга солинади.  

«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 271-моддасига мувофиқ, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайт тарзидаги оммавий ахборот воситаси ОАВнинг шаклларидан бири ҳисобланади.  

Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайт тарзидаги оммавий ахборот воситаси деганда «Интернет тармоғидаги таҳририй-ноширлик жиҳатидан ишлов берилган, ўзгартирилмаган тарзда тарқатиш учун мўлжалланган, электрон шаклдаги ҳужжатлар ва маълумотларни ўз ичига олган ахборот ресурси» тушунилади. Шу билан бирга, Қонунда таҳририят ходимлари сонига нисбатан талаб белгиланмаган (қаранг: «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг15-моддаси), аммо бош муҳаррирнинг бўлиши мажбурий ҳисобланади, чунки бош муҳаррир оммавий ахборот воситасини чиқариш бўйича қарор қабул қилади ҳамда қонунчиликка мувофиқ унинг фаолияти учун жавобгар бўлади. Шундай қилиб, агар сиз веб-сайт тарзидаги ОАВни рўйхатдан ўтказсангиз, ОАВ фаолиятини амалга ошириш учун бош муҳаррирнинг бўлиши кифоя қилади.

ОАВ юридик ва жисмоний шахслар томонидан рўйхатдан ўтказилиши мумкин. Бунда, Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ (ВМнинг 2019 йил 19 декабрдаги 1017-сон қарорига 1-Илова), лицензия олишга ҳам юридик, ҳам жисмоний шахслар даъвогар бўлишлари мумкин.  

ОАВни давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома амал қилиши чекланмаган муддатга берилади. 

ОАВни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати ЯИДХП(my.gov.uz)га ёки давлат хизматлари марказаларига мурожаат қилиш орқали амалга оширилади. Давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақида гувоҳнома бериш, гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш, шунингдек унинг ўзини бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик) томонилан қабул қилинади.

Қуйидагилар учун давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилмайди:
● давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан фақат ўзларининг расмий хабарлари ва материалларини, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини чоп этиш мақсадида таъсис этилган оммавий ахборот воситалари;
● корхона, ташкилот, муассасанинг (шу жумладан, таълим ва илмий муассасанинг) шахсий эхтиёжларини қондириш учун таъсис этилган ва тиражи 100 нусхадан ошмайдиган даврий нашрлар;
● кабель тармоқлари орқали намойиш этиладиган теле-, радио-, видео-, кинохроникаль дастурлар, тарқатилиши бино ва (ёки) битта корхона, такшилот, муассасанинг (шу жумладан, таълим ва илмий муассасанинг) ҳудуди билан чекланадиган аудио-, аудиовизуаль хабарлар ва материаллар.

Веб-сайт шаклидаги оммавий ахборот воситаси қандай чиқиш маълумотларини ўз ичига олиши керак?
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг271-моддасига мувофиқ, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайт тарзидаги оммавий ахборот воситаси ОАВнинг шаклларидан бири ҳисобланади.  

Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайт тарзидаги оммавий ахборот воситаси веб-сайтининг бош саҳифасида қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак:  
даврий нашрнинг номи;
давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг берилган санаси ва рақами;
таъсисчининг номи (фамилияси, исми, шарифи);
бош муҳаррирнинг фамилияси, исми, шарифи;
таҳририятнинг индекси, жойлашган ўрни (почта ва электрон манзили).

Эшитишимча, ОАВни энди билдиришнома шаклида рўйхатдан ўтказиш мумкин экан. Шу тўғрими?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 19 декабрдаги 1017-сон қарорига мувофиқ, ОАВни рўйзхатга олиш бўйича маъмурий регламент мавжуд. ОАВни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар жамланмасини, ОАВ Уставини тқдим этиш зарур. ОАВни рўйхатдан ўтказиш билдиришнома тарзидаги жараён эмас, балки маъмурий амалиёт бўлиб, бунда рўйхатга олувчи орган ОАВни рўйхатдан ўтказиши ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиши мумкин.