Янгиликлар

Ўзбекистонда VPNдан фойдаланиш қонунийми

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда VPNдан фойдаланишнинг ноқонуний экани ҳақфида хабарлар пайдо бўлди. Бунда мазкур хабарларда Жиноят кодексининг 278-7-моддасига ҳавола берилган. Кўплаб фойдаланувчилар VPNдан «тезлиги пасайиб қолган» TikTok, Twitter, «ВКонтакте» каби иловаларга кириш учун фойдалан бошладилар. Хўш, VPNдан фойдаланиш қонунийми, ёки йўқми? Қисқача қилиб айтадиган бўлсак – ҳа, қонуний!

Жиноят кодексининг 278-7-моддасида шундай дейилган: «Ўрнатилган ҳимоя тизимларини четлаб ўтган ҳолда телекоммуникация тармоғидан фойдаланиш ва халқаро трафикни ўтказиш мақсадида телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, шунингдек мазкур мақсадлар учун мўлжалланган махсус дастурий ёки аппарат воситаларини қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) сақлаш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

Бу ўринда ахброт манбаларидан фойдаланиш билан телекоммуникация тармоғидан фойдаланишни фарқлаш зарур, - деб ёзган эди «Норма» мамлакатда Facebook ва YouTube блокланган 2018 йилда.  

«Ушуб моддада бир бутун телекоммуникация тармоғидан ноқонуний (рухсатсиз) фойдаланганлик учун жавобгарлик назарда тутилган, лекин асло унинг алоҳида мазмуни бўлган интернет сайт, файл ваш у кабилардан фойдаланганлик учун эмас. Қолаверса, VPN ваProxyдан фойдаланилганда барибир халқаро трафик телекоммуникация тармоғининг асосий ҳимоя тизими орқали ўтади, провайдер эса ушбу трафикни тарифлаш имкониятига эга бўлади.Шу боис, ЖКнинг 278-7-моддаси VPN ваProxyдан фойдаланилганлик учун қўлланмаслиги керак».

Қонунларга расмий изоҳ бериш ҳуқуқи Конституциявий судга тегишли. Шунингдек, Олий суд ҳам ҳуқуқий меъёрларни қўллаш юзасидан тушунтириш бериш ваколатига эга. 


Манба: https://anhor.uz/news/vpn/
Превью сурати: https://securitygladiators.com/best-antivirus-with-vpn/