Шахсий маълумотларнинг махфийлик сиёсати:
Ушбу Шахсий маълумотларнинг махфийлик сиёсати (кейинчалик – Махфийлик сиёсати) https://legalclinic.uz/домен номида жойлашган Медиа, журналистларни, блогерларни юридик қўллаб-қувватлаш клиникасининг сайти (кейинчалик – МЖБЮҚҚК сайти) https://legalclinic.uz/ сайтидан, унинг дастурлари ва маҳсулотларидан фойдаланиш вақтида Фойдаланувчи ҳақида олиши мумкин бўлган барча маълумотларга нисбатан амал қилади.
1. Атамаларнинг таърифи
1.1 Ушбу Махфийлик сиёсатида қуйидаги атамалар қўлланилади:
1.1.1. “Сайтнинг маъмурияти” (кейинчалик – Маъмурият) – шахсий маълумотларга ишлов беришни ташкил этадиган ва (ёки) амалга оширадиган, шунингдек, шахсий маълумотларга ишлов бериш мақсадларини, ишлов берилиши керак бўлган шахсий маълумотларнинг таркибини, шахсий маълумотлар билан амалга ошириладиган харакатларни (амалиётларни) аниқлайдиган, сайтни бошқариш ваколатларига эга бўлган ходимлар.
1.1.2. “Шахсий маълумотлар” - электрон, қоғоз ва (ёки) бошқа моддий ташувчида қайд этилган, муайян шахсга тегишли ёки уни идентификациялаш имконини берувчи ахборот;
1.1.3. “Шахсий маълумотларни қайта ишлаш” – шахсий маълумотларни тўплаш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, қўллаш, тақдим этиш, тарқатиш, узатиш, шахссизлантириш ва йўқ қилишга доир бир ёки бир нечта ҳаракатларни амалга ошириш;
1.1.4. “Шахсий маълумотларнинг махфийлиги” – субъектнинг розилигисиз ёки бошқа қонуний асос бўлмаган ҳолда, уларнинг тарқатилишини йўл қўймаслик ҳақидаги, мажбурий равишда амал қилиниши керак бўлган талаблар.
1.1.5. “МЖБЮҚҚК сайти” – бу Интернет тармоғида ягона манзил (URL): https://legalclinic.uz/ бўйича жойлашган, ўзаро боғлиқ бўлган веб-саҳифаларнинг мажмуи.                                                                                                                                                       
1.1.6. “МЖБЮҚҚК сайтининг фойдаланувчиси” (кейинчалик Фойдаланувчи) –  https://legalclinic.uz/ сайтидан Интернет тармоғи орқали фойдаланиш имкониятига эга бўлган ва МЖБЮҚҚК сайтининг маълумотлари, материаллари ва маҳсулотларидан фойдаланадиган шахс.
1.1.7. “Cookies” — Сиз сайтлардан фойдаланиш учун фойдаланадиган мосламада жойлаштирилган ўртача матнли файллар. Уларнинг таркибида, Сизнинг мосламангиздан йиғиб олинадиган ва уларнинг ҳар бир навбатдаги сайтга киришида, вақт ўтгач Сизнинг ҳаракатларингизни ва афзалликларингизни эслаб қолиш мақсадида, қайта Сайтларга юбориладиган маълумот мавжуд.
1.1.8. “IP-манзил” — Фойдаланувчи у орқали МЖБЮҚҚК сайтига кириш имкониятига эга бўлувчи компьютер тармоғидаги узелнинг ягона тармоқ манзили.

2. Умумий қоидалар
2.1. МЖБЮҚҚК сайтининг Фойдаланувчи томонидан фойдаланиши ушбу Махфийлик сиёсати ва Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини қайта ишлаш шартлари билан розилигини англатади.
2.2. Махфийлик сиёсатининг шартларига норозилик билдирган ҳолда, Фойдаланувчи МЖБЮҚҚК сайтидан фойдаланишни тўҳтатиши керак.
2.3. Ушбу Махфийлик сиёсати МЖБЮҚҚК сайтига нисбатан қўлланилади.
МЖБЮҚҚК сайти, Фойдаланувчи МЖБЮҚҚК сайтида мавжуд бўлган ҳаволалар орқали ўтиши мумкин бўлган учинчи шахсларнинг сайтларини назорат қилмайди ва масъулиятга эга бўлмайди.
2.4. Маъмурият, Фойдаланувчи томонидан тақдим этиладиган шахсий маълумотларнинг аниқлигини текширмайди.

3. Махфийлик сиёсатининг предмети
3.1. Мазкур Махфийлик сиёсати Фойдаланувчи МЖБЮҚҚК сайтига мурожаат қилишда, МЖБЮҚҚК сайтида потенциал рўйхатдан ўтишда ёки ахборот e-mail тарқатишга обуна бўлишда Маъмуриятнинг талабига биноан тақдим этадиган шахсий маълумотларни ошкор этмаслик ва махфийлигини ҳимоя қилиш режимини таъминлаш бўйича Маъмуриятнинг мажбуриятларини белгилайди.

3.2. Ушбу Махфийлик сиёсати доирасида қайта ишлаш учун руҳсат этилган шахсий маълумотлар Фойдаланувчи томонидан МЖБЮҚҚК сайтида потенциал формаларни тўлдириш йўли билан тақдим этилади ва қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
3.2.1. Фойдаланувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми
3.2.2. Фойдаланувчининг туғилган куни, ойи ва йили;
3.2.3. Фойдаланувчининг паспорт маълумотлари;
3.2.4. электрон почта манзилини (e-mail);
3.2.5. алоқа учун телефон рақамини;
3.2.6. жинсини
3.2.7. диний мансублигини.
3.3. МЖБЮҚҚК сайти саҳифаларга киришда автоматик тарзда тақдим этиладиган Маълумотларни ҳимоя қилади:
- IP манзил;
- cookies дан ахборот;
- браузер ҳақида маълумотлар
- кириш вақти;
- реферер (аввалги саҳифанинг манзили).
3.3.1. Сookies ўчирилиши, авторизацияни талаб этувчи сайтнинг қисмларига кира олмаслик эҳтимоллигига сабабчи бўлиши мумкин.
3.3.2. МЖБЮҚҚК сайти ўз фойдаланувчиларининг IP-манзиллари ҳақида маълумотни йиғади. Ушбу маълумот техник муаммоларнинг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида қўлланилади.
3.4. Юқорида айтиб ўтилмаган ҳар қандай бошқа шахсий маълумот (ташриф этиш тарихи, фойдаланиладиган браузерлар, операцион тизимлар ва бошқ.), ушбу Махфийлик сиёсатининг 5.2. банди билан кўзда тутилмаган ҳолатлардан истисно, ишончли тарзда сақланади ва тарқатилмайди.

4. Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини йиғиш мақсадлари
4.1. Маъмурият Фойдаланувчининг шахсий маълумотларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланиши мумкин:
4.1.1. МЖБЮҚҚК сайтида рўйхатдан ўтган Фойдаланувчининг, унинг келгуси авторизацияси учун идентификациялаш.
4.1.2. Фойдаланувчига МЖБЮҚҚК сайтининг шахсийлаштирилган маълумотларидан фойдаланиш учун руҳсат тақдим этиш.
4.1.3. Фойдаланувчи билан қайта алоқани ўрнатиш, шу жумладан, МЖБЮҚҚК сайтидан фойдаланишга боғлиқ бўлган хабарномалар, сўровларнинг юборилиши, Фойдаланувчидан келиб тушадиган сўровлар ва аризаларни қайта ишлаш.                                                                                                         .
4.1.4. Фойдаланувчининг жойлашган манзилини хавфсизликни таъминлаш, фирибгарликнинг олдини олиш мақсадида аниқлаш.
4.1.5. Фойдаланувчи томонидан тақдим этилган шахсий маълумотларнинг аниқлигини ва тўлиқлигини тасдиқлаш.
4.1.6. Фойдаланувчи қайд ёзувини яратишга розилик берган тақдирда, МЖБЮҚҚК сайтининг қисмларидан фойдаланиш учун потенциал қайд ёзувини яратиш.
4.1.7. Фойдаланувчига хабарномалар электрон почта ёки алоқа учун телефон рақами орқали келади.
4.1.8. МЖБЮҚҚК сайтидан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар вужудга келган пайтда Фойдаланувчига самарали техник ёрдамни тақдим этиш.
4.1.9. Фойдаланувчининг розилиги асосида МЖБЮҚҚК сайтининг номидан махсус таклифлар, янгиликлар ва бошқа маълумотларнинг тақдим этилиши.

5. Шахсий маълумотларни қайта ишлаш усуллари ва муддатлари
5.1. Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини қайта ишлаш ҳеч қандай чекловларсиз, ҳар қандай қонуний йўл билан, шу жумладан автоматлаштириш воситаларидан фойдаланган ҳолда шахсий маълумотларнинг ахборот тизимларида ёки бундай воситалардан фойдаланмасдан амалга оширилади.
5.2. Фойдаланувчининг шахсий маълумотлари Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг ваколатли органларига фақат Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган асосларда ва тартибда ўтказилиши мумкин.
5.3. Шахсий маълумотлар йўқолган ёки ошкор қилинган тақдирда, Маъмурият шахсий маълумотларнинг йўқолиши ёки ошкор қилиниши тўғрисида Фойдаланувчига хабар бермаслик ҳуқуқига эга.
5.4. Маъмурият Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини рухсатсиз ёки тасодифий фойдаланиш, йўқ қилиш, ўзгартириш, блокировка қилиш, нусхалаш, тарқатишдан ҳамда бошқа шахсларнинг бошқа ноқонуний ҳаракатларидан ҳимоя қилиш учун зарур ташкилий ва техник чораларни кўради.
5.5. Маъмурият Фойдаланувчи билан биргаликда фойдаланувчининг шахсий маълумотларини йўқотиш ёки ошкор қилиш натижасида юзага келадиган йўқотишларни ёки бошқа салбий оқибатларни олдини олиш учун барча зарур чораларни кўради.

6. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
6.1. Фойдаланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
6.1.1. МЖБЮҚҚК сайтидан фойдаланиш учун зарур бўлган, ўзининг шахсий маълумотларини тақдим этиш тўғрисида эркин равишда қарор қабул қилиш, ҳамда уларни қайта ишлаш учун розилик бериш.
6.1.2. Шахсий маълумотлар тўғрисида тақдим этилган ахборотни, ушбу ахборот ўзгарган тақдирда янгилаш, тўлдириш.
6.1.3. Агар қонунда белгиланган тартибда бундай ҳуқуқ чекланмаган бўлса, Фойдаланувчи Маъмуриятдан унинг шахсий маълумотларини қайта ишлаш тўғрисида маълумот олиш ҳуқуқига эга. Шахсий маълумотлар тўлиқ бўлмаган, эскирган, нотўғри, ноқонуний равишда олинган ёки белгиланган ишлов бериш учун зарур бўлмаган тақдирда Фойдаланувчи Маъмуриятдан ўзининг шахсий маълумотларига аниқлик киритишни, уларни блокировка қилишни ёки йўқ қилишни талаб қилишга, шунингдек, қонун билан кўзда тутилган ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чораларни кўришга ҳақлидир. Бунинг учун Маъмуриятга кўрсатилган электрон почта манзили бўйича хабар бериш етарли ҳисобланади.
6.2. Маъмурият қуйидаги ҳуқуқларга эга:
6.2.1. Қабул қилинган маълумотлардан фақат ушбу Махфийлик сиёсатининг 4-бандида кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш.
6.2.2. Махфий маълумотларнинг сир сақланишини, Фойдаланувчининг олдиндан ёзма рухсатисиз ошкор қилинмаслигини, шунингдек, Фойдаланувчининг тақдим этилган шахсий маълумотларини сотилмаслигини, алмашинмаслигини, нашр этмаслигини ёки бошқа мумкин бўлган усуллар билан ошкор қилинмаслигини таъминлаш, ушбу Махфийлик сиёсатининг 5.2. банди бундан истисно.
6.2.3. Одатда мавжуд бизнес айланмасида ушбу турдаги маълумотларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган тартиб бўйича Фойдаланувчи шахсий маълумотларининг махфийлигини ҳимоя қилиш чораларини кўриш.
6.2.4. Фойдаланувчи ёки унинг қонуний вакили ёки шахсий маълумотлар субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли орган мурожаат қилган ёки сўров юборган пайтидан бошлаб, тегишли Фойдаланувчига тегишли шахсий маълумотларни текшириш пайтида ҳақиқий бўлмаган шахсий маълумотлар ёки ноқонуний ҳаракатлар аниқланган ҳолда, шахсий маълумотни блокировка қилиш.

7.Томонларнинг масъулияти
7.1. Ўз мажбуриятларини бажармаган маъмурият, шахсий маълумотлардан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолда, фойдаланувчи томонидан етказилган зарарлар учун, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўлади, ушбу Махфийлик сиёсатининг 5.2. ва 7.2. бандларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
7.2. Махфий маълумотлар йўқотилган ёки ошкор қилинган тақдирда, Маъмурият қуйидаги ҳолларда масъулиятга эга бўлмайди. Агарда маълумот:
7.2.1. Йўқотилишидан ёки ошкор бўлишидан олдин жамоат мулкига айланган бўлса.
7.2.2. Ресурс Маъмурияти томонидан қабул қилинишидан олдин учинчи шахс томонидан қабул қилиб олинган бўлса.
7.2.3. Фойдаланувчининг розилиги билан ёки Фойдаланувчи томонидан ошкор этилган бўлса.
7.3. Фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари, шу жумладан реклама тўғрисидаги, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги, товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунларнинг бажарилиши учун тўлиқ масъулиятга, лекин юқорида айтиб ўтилганлар билан чекланмаган ҳолда, шу жумладан материалларнинг мазмуни ва шакли учун тўлиқ масъулиятга эга бўлади.
7.4. Фойдаланувчи МЖБЮҚҚК сайтининг бир қисми сифатида фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай маълумот учун (шу жумладан, лекин шу билан чекланмаган ҳолда: маълумотлар файллар, матнлар ва ҳк) жавобгарликни бундай маълумотларни тақдим этган шахс ўз зиммасига олишини тан олади.
7.5. Фойдаланувчи МЖБЮҚҚК сайтининг бир қисми сифатида унга тақдим этилган маълумотлар, унинг ҳуқуқлари ҳимояланган ва МЖБЮҚҚК сайтида бундай маълумотларни жойлаштирган бошқа фойдаланувчиларга, шерикларга ёки реклама берувчиларга тегишли бўлган интеллектуал мулк объекти бўлиши мумкинлигига розилик беради. Фойдаланувчи, бундай ҳаракатлар ушбу Таркиб эгалари томонидан алоҳида келишув шартларига мувофиқ ёзма равишда аниқ рухсат этилмаган тақдирда, бундай Таркиб асосида (тўлиқ ёки қисман) ўзгартиришлар киритиш, ижарага бериш, қарзга ўтказиш, сотиш, тарқатиш ёки ясама асарларини яратишга ҳақли эмас.
7.6. МЖБЮҚҚК сайтида жамоатчиликка эркин тақдим этиладиган матнли материалларга (мақолалар, нашрлар) нисбатан, МЖБЮҚҚК сайтига ҳавола берилган тақдирда, уларни тарқатишга рухсат берилади.
7.7. Маъмурият Фойдаланувчи олдида МЖБЮҚҚК сайтида жойлашган ёки у орқали узатилган ҳар қандай Таркиб ва ​​бошқа алоқа маълумотларини ўчирилиши, ишдан чиқиши ёки сақлай олинмаслиги натижасида етказилган ҳар қандай йўқотиш ёки зарар учун жавобгарликка эга бўлмайди.
7.8. Маъмурият қуйидаги сабабларга кўра тўғридан-тўғри ёки билвосита вужудга келган йўқотишлар учун жавобгар эмас: сайтдан ёки алоҳида хизматлардан фойдаланиш ёки фойдалана олмаслик; фойдаланувчи алоқа воситаларига рухсатсиз кириш; сайтдаги ҳар қандай учинчи томоннинг баёнотлари ёки хатти-ҳаракатлари.
7.9. Маъмурият фойдаланувчи томонидан МЖБЮҚҚК сайтида жойлаштирилган ҳар қандай маълумот учун жавобгар эмас, шу жумладан: муаллифлик ҳуқуқи эгасининг аниқ розилигисиз, муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган маълумот.
8. Низоларни ҳал этиш
8.1. Фойдаланувчи ва Маъмурият ўртасидаги муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича даъво билан судга мурожаат қилишдан олдин, даъвони (ёзма таклиф ёки низони ихтиёрий ҳал қилиш бўйича электрон таклиф) тақдим этиш мажбурий ҳисобланади.
8.2. Даъво олувчиси даъво келиб тушган кундан бошлаб, 30 календар кун ичида ёзма ёки электрон шаклда даъвогарга даъвони кўриб чиқиш натижалари тўғрисида хабар беради.
8.3.       Низоларни музокаралар йўли билан ҳал этишнинг иложи бўлмаган тақдирда, низолар Ўзбекистон Республикаси фуқаролик судларида кўриб чиқилиши керак.
8.4. Ушбу Махфийлик сиёсати ва Фойдаланувчи ҳамда Маъмурият ўртасидаги муносабатларга Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги қўлланилади.
9. Қўшимча шартлар
9.1. Маъмурият ушбу Махфийлик сиёсатига Фойдаланувчининг розилигисиз ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга..
9.2. Янги Махфийлик сиёсати МЖБЮҚҚК сайтида жойлаштирилган пайтдан бошлаб кучга киради, агар Махфийлик сиёсатининг янги таҳририда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса.
9.3. Ушбу Махфийлик сиёсатига оид ҳар қандай таклиф ёки саволларни ушбу манзил бўйича юбориш керак: info@legalclinic.uz
9.4. Амалдаги Махфийлик сиёсати ушбу манзил бўйича саҳифада жойлаштирилган: www.legalclinic.uz/conf_uz